34020

Давлат органлари тадбиркорлардан хизмат кўрсатишда ҳужжатлар нусхаларини талаб қилиши мумкинми?

Ўзбекистон 14 март 10:13 449

Давлат органлари ва бошқа ташкилотлар тадбиркорлардан давлат хизматлари кўрсатишда ҳужжатларни ва ахборотларни, шу жумладан солиқ қарздорлиги ёки коммунал тўловлар бўйича қарзларнинг мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотномаларни, уларнинг таъсис ҳужжатларини, лицензиялар ва рухсат берувчи тусдаги ҳужжатлар нусхаларини талаб қилиши тақиқланган.

Тадбиркорлар давлат хизматлари кўрсатиш юзасидан мурожаат қилганда, давлат органлари ушбу хизматларни кўрсатишда бошқа давлат органларида ва ташкилотларда мавжуд бўлган зарур ҳужжатларни ўзаро ахборот ҳамкорлиги орқали (электрон тарзда) мустақил равишда олишлари, ушбу давлат органлари ва ташкилотлари эса сўров олингандан вақтдан бошлаб (архив маълумотномаларидан ташқари) бир иш куни мобайнида тақдим этишлари белгиланган.

Қуйидаги ҳавола орқали хужжатнинг тўлиқ матни билан танишишингиз мумкин.

Изоҳ билдириш