33755

Ўзбекистонда қурол сотиб олишга рухсатнома шартми?

Ўзбекистон 9 март 10:46 541
Халқаро пресс-клубдаги саволга жавоб: Пневматик қурол сотиб олиш учун ички ишлар органларидан рухсатнома олиш ва рўйхатдан ўтказиш шартми?

2018 йилнинг 7 март куни Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессиясида иштирок этган Ўзбекистон Республикаси ИИВ хизмат бошлиқлари ва масъул ходимлари томонидан оммавий ахборот воситалари вакилларининг қизиқтирган бир қатор саволларига жавоб берилди.

Шунингдек, сессияда қатнашган “anhor.uz” сайти вакили Юрий Черногаевнинг “Пневматик қурол сотиб олиш, олиб юриш ва сақлаш учун рухсатнома шартми?” деган саволига, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Патруль-пост ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси бўлим бошлиғи, подполковник Дониёр Тешабоев тўлиқ жавоб қайтарди.

Ушбу саволнинг жавоби кўпчиликни қизиқтиргани боис, қуйидаги тўлиқ маълумотни тақдим этамиз: ўзининг техник хусусиятига кўра пневматик қурол (ўқ (маркерли шарик)ни отиш учун) сиқилган газсимон модданинг (ҳаво, азот, карбонат ангидрид гази) қуввати ишлатиладиган қурол турига киритилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 августдаги 225-сон қарори билан тасдиқланган тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш хусусиятига эга ҳужжатлар Рўйхатининг 38-банди ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 31 декабрдаги 376-сон қарори билан тасдиқланган рухсат бериш ва бошқа ҳужжатлар, шунингдек уларни беришга ваколатли органлар Рўйхатининг 10-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари рухсатномалари асосида фақат ўқ отар ов ва спорт қуроллари ҳамда уларга ўқ-дориларнинг сотиб олиниши, олиб юрилиши ва фойдаланилиши, республика ҳудудига олиб кирилиши ва республикадан олиб чиқилиши амалга оширилади.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1996 йил 27 февралдаги 3-сон қарори 2-бандига мувофиқ, пневматик қурол ўқ отар қуролга кирмаслиги тўғрисида тушунча берилган. Шу муносабати билан, ички ишлар органлари томонидан фуқароларга пневматик қуролни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш-олиб чиқиш, республика ҳудудида сотиб олиш, сақлаш ва олиб юриш ҳуқуқини берувчи рухсатнома ёки бошқа турдаги рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар берилиши кўзда тутилмаган. Ўз навбатида, ички ишлар органлари томонидан пневматик қурол муомаласи тартиби тўғрисида бирор бир тушунтириш берилиши белгиланмаган.

 

Изоҳ билдириш