33740

Автомашинани расмийлаштириб бериш учун 24 миллион сўм олган ота-бола фирибгарлар қўлга олиндилар

Ўзбекистон 9 март 9:51 291

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар беришича, 2017 йил 5 январь куни Шайхонтоҳур тумани Тинчлик 6-тор кўчаси 2-уйда яшовчи, 1963 йилда туғилган Ансоритдин Арсланходжаев ва ўғли, 1986 йилда туғилган Асрор Арсланходжаевлар Қорасув 6-даҳа ҳудудида жойлашган “Азамат” номли спорт мажмуаси олдида Қорасув даҳасида яшовчи, 1980 йилда туғилган Ш.Каримовга “КIA FORTE” русумли автомашинасини унинг номига 1 ой муддат ичида ўтказиб беришни ваъда қилишиб, 24 млн. сўм пулларини олиб, берган ваъдаларини бажармасдан пулларни ўз эҳтиёжлари йўлида ишлатиб юборганликлари маълум бўлган.

Натижада Ансоритдин ва Асрор Арсланходжаевлар қўлга олинганлар.

Изоҳ билдириш