33717

Ўзбекистонда янги байрам жорий этилди

Ўзбекистон 7 март 16:32 497

18 апрель уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари куни бўлади.

Тегишли қонун лойиҳаси Парламентнинг қуйи палатаси депутатлари томонидан 6 март куни ўтказилган навбатдаги мажлисда тасдиқланди, дея ёзади “Norma”.

“Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси Олий Мажлисга Вазирлар Маҳкамаси томонидан киритилди.

Таъкидланганидек, уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилиши натижасида уй-жой коммунал хизматлар кўрсатиш, кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланиш, шунингдек хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларининг молиявий-иқтисодий барқарорлигини ошириш бўйича самарали ва сифатли янги тизим шакллантирилди.

Айни пайтда уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида 157 минг нафардан ортиқ ходим ва хизматчи фаолият кўрсатмоқда. Коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси фаолиятининг самарадорлигини янада ошириш, садоқат билан бажарилган меҳнатни рағбатлантириш мақсадида, қонун лойиҳасида Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ташкил этилган кун – 18 апрелни Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари куни этиб белгилаш таклиф этилмоқда.

Изоҳ билдириш