33679

Тошкент шаҳрида икки безори ИИБ ходимини калтаклади

Ўзбекистон 7 март 13:27 233

Тошкент шаҳрида икки безори ИИББ ходимини калтаклади, бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ матбуот-хизмати хабарида маълум қилинган.

«Тошкент шаҳрининг Сергели туманида 5-март куни соат кеч соат 23.15ларда Спутник даҳасида яшовчи 1992 йилда туғилган И.Казлинка ва 1976 йилда туғилган С.Шейклар Йўлдош 2-даҳа худудида жойлашган «Ким-чи» кафеси олдида шу худудда хизмат олиб бораётган Сергели туман ИИБ профилактика инспектори, катта лейтенант Х.Мирзақуловнинг қонуний талабларига бўйсунмай қаршилик кўрсатиб, тан жароҳати етказганлар», — дейилади хабарда.

Натижада катта лейтенант Х.Мирзақуловга касалхонада тиббий ёрдам кўрсатилган.

И. Казлинка ва С. Шейклар қўлга олинган.

Изоҳ билдириш