33625

Пенсияни тўлиқ олувчилар рўйхати кенгайтирилди

Ўзбекистон 6 март 15:42 285

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти 5 март куни “Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонини имзолагани ҳақида хабар берган эдик.

Фармонга мувофиқ, жисмоний тарбия ва спорт ташкилотлари, шунингдек, таълим муассасалари ва спорт ташкилотларида меҳнат қилаётган спорт фахрийларига фаолиятнинг бошқа хақ тўланадиган турлари билан шуғулланмаслик шарти билан пенсия тўлиқ миқдорда тўланади.

Эндиликда Олимпия ва Паралимпия ўйинлари ҳамда олимпия ва паралимпия спорт турлари бўйича жаҳон чемпионатлари совриндорлари тренерлик фаолияти бўйича соддалаштирилган тартибда аттестациядан ўтиб, спорт мактабларида тренер сифатида тренерлик фаолияти билан шуғулланиши мумкин бўлади.

Изоҳ билдириш