33606

Айрим АЁҚШлар хусусий шахсларга ижарага берилади

Иқтисод 6 март 13:58 254

Вазирлар Маҳкамасининг 28 февралдаги қарори билан айрим АЁҚШлар хусусий шахсларга ижарага берилиши белгиланди, деб хабар беради «Норма».

Ҳужжатга мувофиқ, фермер хўжаликларига хизмат кўрсатувчи автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари тадбиркорлик субъектларига узоқ муддатли ижарага босқичма-босқич берилади. Бу давлат-хусусий шериклик шартлари ҳамда хусусий шахсларнинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларга нефть маҳсулотларини сотиши асосида амалга оширилади.

Ушбу автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари фермер хўжаликларига хизмат кўрсатиш учун дизель ёнилғисини уларнинг ҳақиқий харажатлари ва рентабелликни таъминлашидан келиб чиққан ҳолда белгиланадиган чегирмаларни ҳисобга олиб, нефть базалари билан тўғридан-тўғри шартномалар бўйича сотиб олишлари мумкин бўлади.

Изоҳ билдириш