33546

«Октўба»да яна автоҳалокат. Андижонлик ватандошларимиз ҳалок бўлишди

Ўзбекистон 6 март 10:05 258

Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги хабарига кўра, 5 март куни соат тахминан 10: 50 да Қозоғистоннинг Октўба вилоятидаги 778-километрида Самара – Чимкент автомагистрал йўлида  автоҳалокат юз берди.

Маълумотларга  кўра,  «KAMAZ»давлат рақами D 432 ADA 04  ва «Opel Astra»  давлат рақами 505 198 RUS бўлган автомобиллар тўқнашуви натижасида «Санкт-Петербург – Тошкент» йўналишида харакатланаётган автомашина ичидаги Ўзбекистон Республикасининг 2 нафар фуқароси ҳалок бўлган.

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Қозоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар қўмитаси ҳамкорликда ҳалок бўлганларнинг шахсини аниқланди.

Марҳумларнинг маълумотлари

1. Исақов Зоҳиджон Мансурович, 1978 й.т. (ҳайдовчи, Андижон вилояти, Асака тумани, «Ўзбекистан» ҚФЙ, Дўрмон кўчаси).

2. Юлдашев Қодиржон Комилович, 1975 й.т. (йўловчи, Андижон вилояти, Асака тумани, «Ўзбекистан» ҚФЙ, Дўрмон кўчаси).

Ҳозирда ҳалок бўлганларнинг жасадлари Оқтўбадаги ўликхонада сақланмоқда. Жасадларни Ўзбекистонга олиб келиш бўйича амалий ишлар бошлаб юборилган.

Изоҳ билдириш