33518

ФВВ қор кўчиш хавфидан огоҳлантирди

Ўзбекистон 6 март 8:32 197

Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, Чимён ҳудудида 6 март соат 8:00дан бошлаб, 7 март соат 8:00 гача қор кўчиш хавфи эълон қилинди.

Шу боис тоғ ёнбағирларида дам олаётганлар эҳтиёткорлик чораларини кўриши ва «Диққат! Қор кўчиш хавфи мавжуд» белгиси билан чекланган ҳудудларга кирмаслик тавсия қилдинди.

Шунингдек, республиканинг бошқа тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи 10 март кунигача давом этиши мумкин.

Авария ёки бошқа нохуш ҳолатлар вужудга келганда ФВВнинг (+99871) 147-10-50 тезкор рақамига мурожаат этиш лозим.

Изоҳ билдириш