33464

Миллий армиямиз – ёшларнинг матонат ва мардлик мактаби

Ўзбекистон 5 март 12:27 433

Ватанимиз мардлар диёри. Азалдан халқимизда мардлик, жасорат, жўмардлик, она ватанга садоқат ва меҳр-муҳаббат туйғулари улуғланиб келинган. Барчамиз ёшлигимиздан Алпомиш-у Тўмарислар мардлиги, Амур Темур, Жалолиддин Мангуберди каби буюк ватандошларимизнинг жасорати ҳақидаги ҳикояларни эшитиб катта бўлганмиз.

2018-йил 1 март. Ярим тун бўлишига қарамасдан Самарқанд вилояти Булунғур туман фаоллари бедор. Улар ўз фарзандларини, миллат боласини кутмоқда…

Жорий йилнинг 1 март куни Самарқанд шаҳар темир йўл вогзалида ўзининг ватан олдидаги йигитлик бурчини виждонан бажариб қайтган ёшларни тантановор кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Кутиб олиш маросими уюшқоқлик билан, юқори савияда ташкиллиштирилди.

Тадбирда Булунғур туман ҳокими ўринбосари Б. Илъчиев, туман мудофаа ишлари бўлими бошлиғи, капитиан М. Тўйчиев, ёшлар иттифоқи Булунғур туман Кенгаши раиси О. Саттаров, туман бандликка кўмаклашиш маркази раҳбари М. Бахриев, Республика ёшлар маркази Булунғур туман бўлинмаси координатори А.Жаббаровлар иштирок этишди.

Ёшларга туман Кенгаши раиси томонидан китоблар жамланмаси топширилди ҳамда уларга “жамоатчилик назорати масканлари” тўғрисида тушунчалар берилиб, улар ҳам мазкур тузилма фаолиятида фаол иштирок этишлари таклиф қилинди.

Ишга жойлашиш истагидаги ёшларга бандликка кўмаклашиш маркази томонидан ҳарбий хизматни ўтаб келган ёшлар учун квоталанган иш ўринлари тўғрисида қисқача маълумотлар берилиб, уларга албатта амалий кўмак берилиши ваъда қилинди.

Илм-у ҳунар ўрганиш иштиёқидаги ёшлар учун А. Жаббаров томонидан туман бўлинмаси қошида очилган ва очилиши кўзда тутилаётган тўгараклар ҳақида тушунчалар берилиб, эшиклар барча учун очиқ эканлиги таъкидланди.

“Биз ёшлар, бизга кўрсатилаётган бу каби эътибор, кенг имкониятлардан беҳад хурсандмиз. Биз буни кутмагандик”, дейди ёш аскарлар.

Изоҳ билдириш