33459

Ички ишлар ходимларига нафақа ва пенсия тўлаш тартиби ўзгарди

Ўзбекистон 5 март 12:07 4 652

Ички ишлар органлари ходимларига пенсия ва нафақа тайинлаш ҳамда тўлаш тартиби тўғрисидаги йўриқнома Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақида вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” телеграм каналида хабар берилди.

Йўриқномага асосан ички ишлар органлари ходимлари ёки уларнинг оила аъзоларига пенсиянинг қуйидаги турлари тайинланади:

хизмат муддатини ўтаганлиги бўйича пенсияси (уни олиш ҳуқуқи мавжуд бўлганда);

ногиронлик пенсияси;

боқувчисини йўқотганлик пенсияси.

Бундан ташқари ички ишлар органлари ходимлари ёки уларнинг оила аъзоларига бир марта тўланадиган:

хизматдан пенсияга чиқиш муносабати билан бўшатилаётган ходимларга тўланадиган нафақа;

ички ишлар органи пенсионери вафот этганлиги муносабати билан дафн этиш маросими учун унинг оила аъзоларига тайинланадиган нафақа ҳам тайинланади.

Хизматдан пенсияга чиқиш муносабати билан бўшатилган ходимга пенсия тайинлаш учун зарур бўлган ҳужжатлар ички ишлар органларининг кадрлар (бош) бошқармалари томонидан қабул қилинади.

Тўлиқ маълумот билан қуйидаги ҳавола орқали батафсил танишишингиз мумкин.

Изоҳ билдириш