33456

Наманганда қотилликни яшириш учун ака-укалар уйга ўт қўйди

Ўзбекистон 5 март 11:00 210

Наманган шаҳрида 3 март куни соат 14.04ларда “Обиҳаёт” МФЙ Номонгоний кўчасида яшовчи, 1968 йилда туғилган И.Эсоновнинг уйида ёнғин содир бўлган. Кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган.

Ёнғин оқибатида уйнинг 20 кв.м. майдонида шифт қисми, уй-жиҳозлари ёниб зарар кўрган ва ёнғин ўчириш вақтида уй эгаси И.Эсоновнинг бирга яшаган 2003 йилда туғилган ўғлининг боши ва танасини турли жойларига тўмтоқ жисм билан уриб жароҳат етказилган ҳамда куйган ҳолдаги жасади топилган.
Кўрилган чоралар натижасида, ушбу жиноятни Янгиқўрғон тумани “Нанай” маҳалласида яшовчи, 1994 йилда туғилган Муҳаммадсоли Раҳимбердиев ва унинг бирга яшовчи укаси, 1997 йилда туғилган Муҳаммадиёр Раҳимбердиевлар содир этганликлари аниқланиб қўлга олиндилар.

Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси

Изоҳ билдириш