33449

“Алмашриқ” ошхонасида қотиллик юз берди

Ўзбекистон 5 март 11:07 540

Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар беришича, Наманган шаҳрида 3 март куни соат 23.00ларда Уйчи тумани “Хўжаобод” МФЙ Боғ кўчаси 23-уйда яшовчи, 1975 йилда туғилган И.Саидваққосов, 2-микрорайон ҳудудида жойлашган “Алмашриқ” ошхонасида ўзаро жанжал оқибатида маҳалладоши, 1972 йилда туғилган Қ.Мирзамовнинг бўйнига пичоқ билан уриб жароҳат етказган.

Натижада Қ.Мирзамов воқеа жойида вафот этган. И.Саидваққосов эса  қўлга олинган.

 

Изоҳ билдириш