33212

ФВВ: ЙТҲда ҳалок бўлган етти кишидан олти нафари — Ўзбекистон фуқаролари

Ўзбекистон 2 март 8:26 202

Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Қозоғистоннинг Манғистов вилоятида рўй берган ЙТҲ юзасидан баёнот берди. Бу ҳақда вазирликнинг матбуот хизмати маълум қилди.

Қозоғистоннинг Манғистов вилоятида 1 март куни рўй берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида етти киши ҳалок бўлгани маълум қилинган эди. Вазирликка кўра, ҳалок бўлган етти кишидан олти нафари Ўзбекистон фуқаросидир.

Айни пайтда ҳалокат юзасидан тергов ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, ФВВ фожиа юзасидан махсус телефон рақами  очди: (+998 71) 147-10-50.

Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги дипломатик ваколатхонаси телефон рақамлари: +7 777 218-20-10 и +7 727 291-06-44.

Изоҳ билдириш