33193

Туркманистон Президенти Ўзбекистонга келади

Ўзбекистон 1 март 16:39 290

2018-йилнинг 1-март куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Туркманистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Вепа Хажиевни қабул қилди. В.Хажийев Савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Туркманистон қўшма комиссиясининг 14-мажлиси ишида иштирок етиш учун Тошкент шаҳрига келган.

Учрашувда ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов мулоқотлари давомида эришилган келишувларни амалга ошириш нуқтайи назаридан икки томонлама муносабатлар ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди. Бу ҳақида ТИВ хабар берди.

Туркманистон Президентининг Ўзбекистонга бўлажак ташрифи амалий жиҳатлари юзасидан фикр алмашилди. Қайд этилганидек, олий даражадаги Ўзбекистон-Туркманистон мунтазам мулоқоти давлатлараро алоқаларнинг илдам ривожланиши учун асосдир. Суҳбат чоғида Тошкент шаҳрида март ойида бўлиб ўтиши режалаштирилган тадбирларга – Марказий Осиё мамлакатлари ва Афғонистон ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари учрашувлари ва Афғонистон бўйича “Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шерикчилик” номли халқаро конференсияга тайёргарлик масалалари кўриб чиқилди. Музокараларда Туркманистон Элчиси Шири Ширийев иштирок этди.

Изоҳ билдириш