33148

ХОҚ Россияга нисбатан санкцияларни бекор қилди

Спорт 1 март 13:29 233

Халқаро олимпия қўмитаси раҳбари Томас Бах бир неча кун аввал ваъда берганидек, Россия олимпия қўмитасининг аъзолиги чоршанба куни автоматик тарзда қайта тикланди, барча санкциялар эса бекор қилинди. Бу ҳақида қўмита президенти Александр Жуков маълум қилди.

Александр Жуков, РОҚ президенти: «Бугун олган мактубимизда ХОҚ россиялик спортчиларнинг допинг тестлари ижобий эмаслигини билдирган”.

РОҚнинг аъзолиги Сочидаги допинг билан боғлиқ можаролар сабабли 5 декабрь куни тўхтатилган эди. Шу сабабли Россия терма жамоаси Пхенчхандаги қишки ўйинларда иштирок этишдан маҳрум этилганди.

Изоҳ билдириш