33132

Ўзбекистонда табиий виноларни ишлаб чиқариш бўйича лицензиялаш бекор қилинади

Ўзбекистон 1 март 11:39 267

Ўзбекистон ҳукумати 2019 йилнинг 1 январидан ўз узумзор плантацияларининг хом ашёсидан ишлаб чиқарилган табиий узум виноларини қишлоқ хўжалиги маҳсулоти тоифасига киритган ҳолда, ишлаб чиқариш бўйича фаолиятни лицензиялашни бекор қилмоқда.

Бу ҳақида Ўзбекистон президентининг «Виночилик соҳасини ва алкоголли маҳсулотларни реализация қилишни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида айтилган.

Ҳужжатга кўра, 2018 йилнинг 1 апрелидан виночилик маҳсулотлари учун яроқлилик муддатини белгилаш тўғрисидаги талаб истисно этилади ва бундай маҳсулот ишлаб чиқарувчиларга уларни сақлаш муддатини мустақил белгилаш ҳуқуқи тақдим этилади.

2018 йилнинг 1 июлидан алкоголли маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи корхоналарга ўз виночилик маҳсулотларини туристик йўналишларида ташкил этилган заводга тегишли дегустация ҳудудларида (жойларида) чакана реализация қилиш ҳуқуқи берилади.

2019 йилнинг 1 январидан табиий винолар, виноматериаллар ва коньяк спиртини ишлаб чиқариш, шунингдек, узумни қайта ишлаш бўйича фаолиятни узумнинг мева берувчи техник навларини етиштириш бўйича 100 гектардан кам бўлмаган плантация майдонига, шунингдек, вино-коньяк маҳсулотларининг сақланиши ва етилиши учун эман бочкаларига эга корхоналар, қонунчиликда назарда тутилган бошқа талабларга риоя қилган ҳолда, амалга оширишлари мумкин.

Изоҳ билдириш