33112

Тошкентдаги масжидда аёллар учун намозхона очилди

Ўзбекистон 1 март 10:15 520

“Хожа Аҳрор валий” жоме масжидида аёллар учун намозхона очилди. Бу ҳақида Ўзбекистон мусулмонлари идораси расмий веб-портали хабар берди.

Аёллар учун намозхона Тошкент шаҳридаги “Чорсу” даҳасида жойлашган “Хожа Аҳрор валий” жоме масжидида очилгани маълум қилинган.

Шунингдек, масжидда аёллар учун алоҳида таҳоратхона ҳам ажратилган бўлиб, муслималарга намозларни ўз вақтида адо этишлари учун барча шарт-шароитлар яратилгани қайд этилган.

Изоҳ билдириш