33048

ФВВ кеча кузатилган кучли шамол оқибатлари ҳақида расмий маълумот берди

Ўзбекистон 28 февраль 15:02 446

Республикамизнинг муайян ҳудудларида бўлиб ўтган кучли шамол ва ёмғир ҳақида маълумот. Жорий йилнинг 27 феврал куни Республикамизнинг айрим ҳудудларида хусусан, Бухоро, Самарқанд, Навоий, Тошкент вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида кучли шамол ва ёмғир кузатилди. Айниқса, пойтахтимизда шамолнинг тезлиги 16 м/с (58 км/с) гача, пойтахт вилоятида еса 15 м/с (54 км/с) гача етди, натижада Олмазор туманида йўлнинг қатнов қисмига дарахт ағдарилиб тушиб, туман ободонлаштириш бошқармасининг ёрдами билан қисқа вақтда табиий офатнинг оқибаталари бартараф қилинди.

Самарқанд вилоятининг, Ургут, Каттақўрғон, Самарқанд туманларида, Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ, Тошкент ва Янгийўл туманларида ва Тошкент шаҳрида шиддатли ёмғир ёғиб ўтди.

Натижада Тошкент шаҳрининг айрим туманларида турар-жой биноларининг алоҳида қисмларига сув кириши кузатилди. Ободонлаштириш бошқармаси ва ФВБнинг зарур куч ва воситалар ёрдамида ёмғир оқибатлари қисқа муддатда бартараф этилди. Самарқанд вилоятининг Ургут, Каттақўрғон, Самарқанд туманлари тоғли ҳудудларида сел ёғиб ўтди. Вилоят ФВБ ходимлари, ИИБ ҳамда маҳаллий хокимият органлари билан ҳамкорликда жойларда профилактик чоралар кўрилди. Жароҳат олганлар ёки жабрланганлар ҳақида маълумотлар келиб тушмади. Таъкидлаш керакки, Самарқанд вилоятининг тоғли ҳудудларида бир суткадаги ёгғингарчилик, ойлик ёғингарчилик миқдорининг 67% ни ташкил етди.

Изоҳ билдириш