33043

Uzbek Tigers эртага колумбиялик боксчиларга қарши рингга чиқади

Спорт 28 февраль 13:48 276

Эртага 1 март куни ўзбекистонлик боксчилар Колумбиянинг «Colombia Heroicos» жамоаси аъзоларига қарши рингга чиқади.

Жанглар «Универсал» спорт мажмуасида соат 19:00да бошланади.

Рингда қуйидаги жуфтликлар кураш олиб боришади:

Худойназар Файзов — Кейбер Авила (52 кг), Шунқор Абдурасулов — Дуван Зулета (60 кг), Маҳмуд Ғоипов — Александер Рангел (69 кг), Бектемир Мелиқўзиев — Диего Мотоа (81 кг), Баҳодир Жалолов — Кристиан Салседо (91 кг).

Эслатиб ўтамиз, кеча Кубанинг «Cuba Domadores» жамоасига қарши ўтказилган жангларда ўзбекистонлик боксчилар 4:1 ҳисобида ғалаба қозондилар.

Ҳасанбой Дўсматов, Шаҳобиддин Зоиров, Исроил Мадримов, Санжар Турсуновлар рақиблари устидан 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишди ва фақатгина Иқболжон Холдоров рақибига 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди.

Изоҳ билдириш