33016

«МАК» маҳаллий авиақатновлар учун 50% гача чегирмалар эълон қилди

Ўзбекистон 28 февраль 10:50 260

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК Наврўз байрами муносабати билан маҳаллий авиақатновлар учун 50% гача чегирмалар эълон қилди.

Чегирмалар қўйидагича кўринишда эълон қилинган.

Индивидуал йўловчилар учун 30%,

Турстлар гуруҳи (5 ва ундан ортиқ кишилар), 6 ёшдан 15 ёшгача бўлган мактаб ёшидаги болалар, коллеж ва лицей ўқувчилари, талабалар учун эса 40%,

2 ва ундан ортиқ кишидан иборат бўлган оила аъзолари, 2 ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар ва уларнинг ота-оналари учун 50% миқдорида чегирмалар эълон қилинди.

Авиачипталар учун бериладиган ушбу чегирмалар 2018 йилнинг 18, 19, 20, 21, 22 март кунлари мамлакат ичкарисида қатновчи авиақатновлар учун амал қилади.

Изоҳ билдириш