33010

Қатор футбол президентлари Умид Ахмаджоновни табриклашди

Спорт 28 февраль 10:15 270

ФИФА президенти Жанни Инфантино Умид Аҳмаджоновни табриклади.
ФИФА президенти Жанни Инфантино Умид Аҳмаджоновни CAFA (Марказий Осиё, Эрон, Афғонистон футбол Ассоциациялари) президенти этиб сайлангани билан табриклаб, мактуб юборди. Табрикномада шундай дейилади:

“Муҳтарам Умид Аҳмаджонов! CAFA президенти этиб сайланганингиз муносабати билан Сизга ўзимнинг энг самимий табрикларимни йўллайман. Сиздаги юксак билим ва катта тажриба футболни ривожлантиришга ва юксак чўққига олиб чиқишга хизмат қилишига ишончим комил. Бу мақсадга етишиш йўлида ФИФАнинг кўмагига ва қўллаб-қувватлашига таянишингиз мумкин. ФИФА эшиклари Сиз учун ҳамиша очиқ.

Мен Сизга муваффақият, мустаҳкам соғлиқ ва янги лавозимда омад ёр бўлишини тилаб қоламан.

Ҳурмат билан Жанни Инфантино , ФИФА президенти”.

ОФК президенти Умид Аҳмаджоновни табриклади
ОФК президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа Умид Аҳмаджоновни CAFA (Марказий Осиё, Эрон, Афғонистон футбол Ассоциациялари) президенти этиб сайлангани билан табриклаб, мактуб юборди. Табрикномада шундай дейилади:

“Муҳтарам Умид Аҳмаджонов! CAFA президенти этиб сайланганингиз муносабати билан менинг энг яхши табрикларим ва самимий тилакларимни қабул қилинг. Ўзингиз раҳбарлик қилаётган ҳудудда футболни ривожлантириш ва янги босқичга олиб чиқиш катта ҳисса қўшишингизга ишончим комил. Ўртамиздага алоқаларни янада мустаҳкамлаш учун Сиз билан яқин ҳамкорликда ишлашга ҳамиша тайёрман. 

Энг яхши тилаклар билан Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа, ОФК президенти”.

Қатар футбол Ассоциацияси президенти Умид Аҳмаджоновни табриклади
Қатар футбол Ассоциацияси президенти Шайх Ҳамад бин Халифа Аҳмад ал-Таний Умид Аҳмаджоновни CAFA (Марказий Осиё, Эрон, Афғонистон футбол Ассоциациялари) президенти этиб сайлангани билан табриклаб, мактуб юборди.

Табрикномада, жумладан, шундай дейилади: “Қадрли дўстим! Сизни CAFA (Марказий Осиё, Эрон, Афғонистон футбол Ассоциациялари) президенти этиб сайланганингиз билан чин қалбимдан табриклайман. Сизга Ўзбекистонда спортни, хусусан, футболни ривожлантириш йўлида олиб бораётган ишларингизда муваффақиятлар тилайман! Ишончим комилки , Сизнинг бошқарувингизда CAFA ташкилоти янада ривожланади ҳамда янги босқичга кўтарилади. Бу борада Сизга омад ёр бўлсин!”

Эслатиб ўтамиз, Шайх Ҳамад бин Халифа Аҳмад ал-Таний Умид Аҳмаджонов билан ўтган йилнинг 17 октябрь куни Қатарда учрашиб, икки мамлакат футбол ассоциациялари ўртасида ўзаро меморандум имзоланганди.

Изоҳ билдириш