32984

Нормативларни топширолмаган 16 нафар футболчи вақтинчалик Суперлига баҳсларидан четлатилди

Спорт 27 февраль 21:27 303

Суперлига клубларида иштирок этадиган футболчиларнинг жисмоний ҳолати Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси томонидан тасдиқланган тест-синовлари орқали назорат қилиб борилиши ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.

Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш керакки, бу каби тест-синовлари ўзбек футболида илк марта амалга оширилаётган бўлиб, футболчиларнинг жисмоний ҳолати Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов томонидан шахсан назорат қилиб борилмоқда.

Белгиланган режа асосида янги мавсум олдидан Суперлига клублари футболчилари иккинчи марта нормативларни топширишди. Таъкидлаш жоизки, 292 футболчидан 16 нафари тестлардан ўта олмади.

Клубларда натижалари қониқарсиз чиққан футболчиларга қайтадан тест-синовлари топширмагунларича лицензиялар берилмайди ва улар вақтинчалик Суперлига баҳсларида иштирок эта олишмайди.

Қайтадан ўтказиладиган тест-синовлари санаси ПФЛ томонидан алоҳида эълон қилинади.

Изоҳ билдириш