32975

Ёқуб Аҳмедовнинг оиласи оғир жудоликка учради

Ўзбекистон 27 февраль 17:32 544

Ўзбек миллий академик драма театрининг забардаст актёрларидан бири, Ўзбекистон халқ артисти Ёқуб Аҳмедовнинг оиласи оғир жудоликка учради.

Qalampir.uz`нинг маълум қилишича, Ёқуб Аҳмедовнинг турмуш ўртоғи Муҳаббат Аҳмедова 60 ёшида оламдан кўз юмган.

Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон халқ артисти Ёқуб Аҳмедов, унинг оила аъзолари, марҳуманинг яқинларига “Asr.uz” интернет нашри таҳририяти номидан ҳамдардлик билдирамиз.
Изоҳ билдириш