32972

ИИО ходимларини мукофотлаш ва уларнинг маошидан пул ушлаб қолиш мезонлари тасдиқланди

Ўзбекистон 27 февраль 17:14 371

Вазирлар Маҳкамасининг 22.02.2018 йилдаги қарори билан Бириктирилган ҳудудда ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича фаолиятини баҳолаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди, деб хабар қилади «Норма«.

Тасдиқланган мезонлардан келиб чиққан ҳолда профилактика инспекторлари ва тезкор ходимларга нисбатан бир марталик пул ушлаш ва мукофотлаш қўлланилади (қуйидаги жадвалга қаранг). Ушланманинг ҳам, мукофотнинг ҳам энг юқори миқдори ходим лавозим маошининг 50%ини ташкил этади.

Бир марталик пул ушланиши интизомий жазо чораси ҳисобланмайди ва унинг қўлланиши интизомий жазо чорасини қўллаш билан боғлиқ оқибатларга олиб келмайди. Ходим аввал интизомий жазога тортилганлигига асосланиб бир марталик пул ушланишини қўллашга йўл қўйилмайди.

Пул мукофоти рағбатлантириш чораси ҳисобланмайди ва ходимнинг амалдаги интизомий жазоси мавжудлигига қарамасдан қўлланади.

Бир марталик пул ушланиши ва мукофотлашни қўллаш тўғрисидаги қарорлар Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, вилоятлар ИИБ ва Тошкент шаҳар ИИББда ташкил этиладиган махсус комиссия томонидан қабул қилинади. Комиссиянинг ҳисобот чорагидан кейинги ҳисобот чорагининг биринчи ойи 15 санасидан кечиктирмай ўтказиладиган мажлисларида ўтган чоракдаги ИИО ходимларининг фаолияти баҳоланади.

Изоҳ билдириш