32950

Тўй кортежи иштирокидаги видео-ролик хайдовчиларни маъмурий жавобгарликка тортишга сабаб бўлди

Ўзбекистон 27 февраль 15:27 383

2018 йилнинг 25 феврал куни ижтимоий тармокларда тўй кортежининг хайдовчилари Тошкент шаҳри кўчаларда харакатланиб, йўл харакати ҳавфсизлигига касддан таҳдид солганликлари акс эттирилган видео ролик пайдо бўлди.

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан ҳуқуқбузарлик содир этган хайдовчиларни аниқлашга қаратилган қидирув ишлари амалга оширилди.

Натижада қуйидаги транспорт воситаларининг хайдовчилари ҳуқуқбузарлик содир этганликлари аниқланди:

– 01 D 722 XA давлат рақам белгили «RANGE ROVER» русумли автомашина;

– 01 A 722 AB давлат рақам белгили «RANGE ROVER» русумли автомашина;

– 01 T 722 XA давлат рақам белгили «RANGE ROVER» русумли автомашина;

– 01 F 722 ZA давлат рақам белгили «RANGE ROVER» русумли автомашина;

– 01 C 222 AB давлат рақам белгили «Mercedes Benz» русумли автомашина;

– 01 151 VCA давлат рақам белгили «Saturn sky» русумли автомашина.

Юқорида кўрсатиб ўтилган транспорт воситалари хайдовчиларига нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомалар расмийлаштирилди.

Маълумот учун:

Ўзбекистон Республикасининг МЖтКнинг 129-моддаси – Транспорт воситалари хайдовчиларининг йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид солувчи гуруҳ бўлиб ҳаракат қилишда қатнашиши.

Мотоцикллар ва бошқа транспорт воситалари хайдовчиларининг йўлларда йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид солувчи ёки авария ҳолатини келтириб чиқарувчи гуруҳ бўлиб ҳаракат қилишда қатнашиши:

энг кам иш ҳақининг уч баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади (ҳозирги кунда 516 720 сўмни ташкил этади).

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса:

энг кам иш ҳақининг беш баравари миқдорида жарима солишга (ҳозирги кунда 861 200 сўмни ташкил этади) ёки транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан олти ойдан бир йилгача муддатга маҳрум этишга сабаб бўлади.

Изоҳ билдириш