32877

Тошкентда 1930-йилдан буён ишлатилмаган масжид фойдаланишга топширилди

Ўзбекистон 27 февраль 9:43 353

Тошкентнинг Шайхонтохур туманида Ҳувайдо иккинчи тор кўчасида “Ҳувайдо” жоме масжидининг очилиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Мусулмонлар идораси.

Тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон Мусулмонлар идорасининг масжидлар билан ишлаш бўлими бошлиғи Рахимберди Рахмонов иштирок этди, дейилган хабарда.


Хозирги “Ҳувайдо” жоме масжиди 1930-йилдан буён ишлатилмаган, аҳоли яшовчи турар жойлар орасида қолиб кетган, эски қабристон ўрнида барпо қилинган бўлиб у 0,8 гектар майдонни эгаллаган. Масжид ҳомийлар ва ҳашарчилар кўмагида қурилган. Масжидга  1701-1780 йилларда Фарғона водийсининг Чим ён қишлоғида яшаб ижод этган  тасаввуфий шоир, мутафаккир, мударрис – Ҳувайдо номи берилган.

Изоҳ билдириш