32849

Ички ишлар органларига ишга кириш бўйича танлов эълон қилинди

Ўзбекистон 26 февраль 22:01 2 050

Танловда, Тошкент шаҳрида доимий рўхатда туриб истиқомат қилувчи, 18 ёшдан кичик бўлмаган 30 ёшдан катта бўлмаган, бўйи 165 см.дан паст бўлмаган, ўрта, ўрта-махсус ва олий маълумотга эга бўлган, Қуролли кучлар сафида муддатли ёки бир ойлик ҳарбий хизматни ўтаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари иштирок этишлари мумкин.

Ички ишлар органларига ишга кириш истагини билдирган фуқароларимиз, ҳар ойнинг 1-чи жума куни соат 08:00дан 09:00гача Яккасарой тумани, Қушбеги кўчаси, 6-уйда жойлашган Тошкент шаҳар ИИББ “Спорт соғломлаштириш мажмуаси”да Ички ишлар органларига ишга қабул қилиш масалалари бўйича тузилган комиссияга мурожаат қилишлари мумкин.

Мурожаат қилмоқчи бўлган фуқаролар ўзлари билан, фуқаролик паспорти (асли), таҳсил олган таълим муассасининг дипломи, ўрта маълумотга эга бўлганларга шаходатнома (асли), ҳарбий гувоҳномаси (асли), меҳнат дафтарчасини (асли ёки нусхаси) олиб келишлари билан бирга, суҳбатдан ўтиш учун савол жавобга тайёр ҳолда келиб мурожаат қилишлари мумкин.

Ички ишлар органларига ишга кириш тартиб қоидалари:

1.Дастлабки суҳбатдан ўтиши;

2.Индивидуал психологик тест синовини топшириб ўтиши;

3.Жисмоний тайёргарлик синовларини топшириб ўтиши;

4.Номзод ва унинг яқин қариндошларини тўлиқ ўрганиб чиқиш;

5.Соғлиги ҳолатига кўра Ички ишлар органлари хизматига яроқлилигини текшириш;

6.Тайинланиши мўлжаланаётган лавозимда амалиётни ўташи;

7.Якуний суҳбатдан ўтиши.

Эслатма: Номзодлар мурожаат қилган кундан бошлаб йилига икки маротаба синов имтихонларини топшириш ҳуқуқига эга.

Маълумотлар учун телефон : 230-44-97

Изоҳ билдириш