32840

Йўлдошев Қаҳрамон Анварович Вазир ўринбосари лавозимига тайинланди

Ўзбекистон 26 февраль 21:42 344

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 февралдаги қарорига мувофиқ, Йўлдошев Қаҳрамон Анварович Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири ўринбосари этиб тайинланди.

Қаҳрамон Анварович 1972 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. У шу вақтга қадар Вазирлар Маҳкамасининг ахборот тизимлари ва телекоммуникацияларини ривожлантириш масалалари Ахборот таҳлил департаменти мудири лавозимида фаолият кўрсатиб келган.

Изоҳ билдириш