32758

Генерал-майор Исмоил Эргашев 73 ёшида вафот этди

Ўзбекистон 26 февраль 11:36 453

Тошкентда Ўзбекистоннинг энг тажрибали ҳарбий бошлиқларидан бири, генерал-майор Исмоил Эргашев билан видолашув маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақида «Спутник» хабар берди.

У 24 февраль куни 73 ёшида вафот этди. Марҳумни дафн этиш маросими Самарқанд вилоятининг қабристонларидан бирида бўлиб ўтди.

Дафн маросимида марҳумнинг қариндошлари ва яқинлари, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари фахрийлари, ҳарбийлар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этишди.

Маълумот учун, И.Эргашев 1945 йил 5 августда Самарқанд вилоятининг Челак туманида таваллуд топган. Узоқ йиллар давомида у Ўзбекистон Қуролли Кучларининг турли лавозимларида фаолият юритган.

Собиқ Генерал-майор Исмоил Эргашев мехнат фаолияти давомида  I ва II тоифали «Шон-шараф» ордени, шунингдек, «Жалолиддин Мангуберди» ордени билан тақдирланган.

Изоҳ билдириш