32755

«Реал»нинг бўлажак ўйинчиси ҳозирдан Неймарни ортда қолдирмоқда

Спорт 26 февраль 11:27 297

«Фламенго»нинг ёш ҳужумчиси Винисиус Жуниор «ПСЖ» ҳуумчиси Неймарни ўз ёшидаги натижалари бўйича ортда қолдирмоқда.

«Реал» 45 млн еврога сотиб олган, аммо баоғат ёшига етгунча Бразилияда ўйнашига рухсат берган Винисиус 17 ёшида катталар орасида 7 та гол уришга эришди. Аммо у ҳали асосоий таркиб ўйинчиси бўлгани йўқ, асосан захирадан тушмоқда.

Винисиус охирги 3 ўйининг ҳар бирида гол урмоқда. 1380 дақиқада у 8 та гол урди, Неймар эса бу ёшида «Сантос» таркибида 1500 дақиқада 7 та гол урган эди.

Изоҳ билдириш