32753

Эрини пичоқлаган аёл қўлга олинди

Ўзбекистон 26 февраль 11:23 370

Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳридаги даҳалардан бирида жойлашган уйда 20 февраль, соат 23:45 ларда оилавий жанжал юз берди. Бу ҳақида ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси маълум қилди.

Можарода уй бекаси, 1998 йилда туғилган М. Ўразалиева турмуш ўртоғи, 1993 йилда туғилган Д. Ўразалиевга пичоқ уриб, жароҳат етказди.

Жабрдийда касалхонага ётқизилди, унинг хотини қўлга олинди.

Изоҳ билдириш