32678

Метрони портлатмоқчи бўлган Шайхонтоҳурлик шаҳс қўлга олинди

Ўзбекистон 23 февраль 16:56 473

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар беришича, 2018 йил 22 февраль соат 15.40ларда “1009” хизматига ўзини “Дониёр Холиқов” деб таништирган шахс қўнғироқ қилиб, ва “Агар турмуш ўртоғим фарзандимни 20 дақиқа ичида олиб келиб бермаса, метрода портлаш содир бўлади”-деб гўшакни қўйиб қўйган.

Олиб борилган суриштирув ишлари натижасида ушбу қўнғироқни Шайхонтоҳур тумани Қизил тамға 3-тор кўчаси 3-уйда яшовчи, 1980 йилда туғилган Дониёр Холиқов амалга оширганлиги аниқланиб, уни ушлаш чоралари кўрилган.

 

Изоҳ билдириш