32638

Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасида янги қўшма корхона ташкил қилинади

Иқтисод 23 февраль 11:50 344

2018 йил 22 февраль куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан Ҳиндистон ишбилармон доира вакиллари хамда маҳаллий тадбиркорлар иштирокидаги Ўзбекистон-Ҳиндистон бизнес-форуми ўтказилди, дейилади Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси матбуот-хизмати хабарида.

Таъкидланишича, тадбир икки давлат тадбиркорлари ўртасида савдо алоқаларини йўлга қўйиш ва кенгайтиришни қўллаб-қувватлаш, янги қўшма корхоналар сонини ҳамда икки томонлама маҳсулот айланмасини ошириш мақсадида ўтказилган.

Ишбилармонлик учрашуви чоғида икки давлат тадбиркорлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича масалалар муҳокама қилинди.

«2017 йил якунлари бўйича товар айланмаси — 323,6 млн $ни ташкил этган, хусусан, экспорт — 32,5 млн долларни, импорт эса — 291,1 млн. долларни ташкил этди. Экспортнинг асосий позициялари: қишлоқ хўжалиги, транспорт ва туристик хизматлар, ўсимлик шарбатлари ва экстракти, тери хом ашёси. Импортнинг асосий позициялари: фармацевтика маҳсулотлари, механика ва электр ускуналари, автомобиль эҳтиёт қисмлари, транспорт ва туристик хизматлар, кимё маҳсулотлари, ва бошқалар», — дейилади хабарда.

Ўзбекистонда Ҳиндистон сармояси иштирокидаги 101 та корхона фаолият юритиб, улардан 15 таси Ҳиндистонинг 100 % капиталига эга.

Ўзбекистон Ташки савдо вазирлигида 16 Ҳиндистон компаниясининг ваколатхонаси аккредитациядан ўтган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон делегация вакилларининг Ҳиндистонга қилган сафари давомида ташкил қилинган бизнес форум доирасида $70 млн. долларга тенг 20 инвестицион лойиҳалар ҳамда $80 млн. долларга тенг 22 контракт шартномалари имзоланган.

Изоҳ билдириш