32605

23 февраль куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Ўзбекистон 22 февраль 18:29 198

Гидрометеорология марказидан хабар қилинишича, 23 февраль куни республика бўйлаб ҳаво ўзгариб туради, фақатгина шимолий ҳудудларда ёғингарчиликлар кутилади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир, қор ёғиши мумкин. Кечаси ҳаво ҳарорати 0-5 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ, Хоразм вилоятида кечаси 0-5, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида кечаси 0-5 даража илиқ, чўл ҳудудларининг баъзи жойларида 2 даражагача совуқ, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ғарорат кечаси 0-5, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида кечаси 3-8, кундузи 15-20, айрим жойларда 23 даража илиқгача кўтарилади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида кечаси 0-5, кундузи 12-17 даража илиқни ташкил этади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5 даража илиқ, баъзи жойларда 3 даражагача совуқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Изоҳ билдириш