32600

“Nestle” омборхонасидан 32,6 миллион сўмлик каша ўғирлаганлар қўлга олинди

Ўзбекистон 23 февраль 1:13 224

Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳридаги The best water brend МЧЖ раҳбари С.Қаюмов Пиллакашлик маҳалласи ҳудудида жойлашган жамият омборхонасидан катта миқдорда Nestle каша маҳсулотлари ўғирлаб кетилганлиги юзасидан мурожаат қилди. Бу ҳақида ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Олиб борилган суриштирув ишлари натижасида жорий йил 11 февралга ўтар кечаси юзларига ниқоб таққан номаълум шахслар омборхона қоровулхонасига киргани аниқланди. Улар омборхона қоровуллари Ш.Соҳибов ва Х.Очиловни темир бўлаги билан уриб, қўл-оёқларини мато ва сим билан боғлаб, 2 та мобил телефони, 1 та планшет ва 32,6 миллион сўмлик Nestle каша маҳсулотларини олиб кетади. Қоровулларга бу ҳақида айтсалар, ўлдириб юбориш билан таҳдид қилади.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Қамаши туманида яшовчи Б.Абдураҳмонов, Д.Олтиев, М.Мингбоев, Ш.Аҳмедов ва Ш.Хўжамшукуров содир этганликлари аниқланиб, қўлга олинди.

Изоҳ билдириш