32596

1200 АҚШ доллари ва 8 млн. сўмга ишга жойлаштирмоқчи бўлган фирибгарлар қўлга олинди

Ўзбекистон 23 февраль 0:56 274

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар беришича, 2016 йилнинг 19 январь куни Қарши шаҳар Ўзбекистон кўчаси 11-уй 12-хонада яшовчи 1974 йилда туғилган Н.Джуманов ва Кўчабоғ кўчаси 27-уй 5-хонада яшовчи 1956 йилда туғилган Б.Худойбердиевлар Қашқадарё вилоятининг Миришкор туманида яшовчи М.Расулов ва Р.Аҳмедовларни ишга жойлаштириб қўйишларини айтиб, алдаш йўли билан М.Расуловдан 1200 АҚШ доллари ҳамда Р.Аҳмедовдан 8 млн. сўм пулини олиб, берган ваъдаларини бажармай пулларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганликлари тергов жараёнида маълум бўлган. Кўрилган чоралар натижасида, Н.Джуманов ва Б.Худойбердиевлар ушланганлар.

Изоҳ билдириш