32576

Ўзбекистондаги бошқа аэропортлар ҳудудида ҳам «очиқ осмон» режими жорий этилади

Ўзбекистон 22 февраль 23:03 245

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 22 февраль куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида маълум қилинишича, Ўзбекистондаги Андижон, Нукус ва Навоий аэропортларида ҳам «Очиқ осмон» режими жорий қилиниб, сайёҳларга кенг эркинлик яратилади.

Шунингдек, виза режими бекор бўлган давлатлардан қатновлар сони оширилади, Тошкент шаҳридан ташқари Бухоро, Самарқанд, Урганч, Навоий ва Қарши шаҳарларига ҳам тўғридан-тўғри рейслар очилади.

Бундан аввалроқ, Шавкат Мирзиёевнинг «Кириш туризмини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори асосида «Қарши» халқаро аэропортини «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси таркибидан чиқариш ва унинг ҳудудида «Очиқ осмон» режимини жорий этиш, шу жумладан, лоукостер авиакомпанияларини жалб қилиш белгиланганди.

Бундай режимга кўра, аэропорт исталган авиакомпания самолётларини қабул қилиши мумкин бўлади.

Изоҳ билдириш