32561

Кечиктириб бўлмайдиган тиббий ёрдам кўрсатишни рад этганлик учун жарима белгиланди

Ўзбекистон 22 февраль 22:13 208

Қонун ҳужжатлари таъсирини баҳолаш тизими порталида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга тузатишлар лойиҳаси жойлаштирилган, деб хабар бермоқда Norma.uz.

Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 25.01.2018 йилдаги ПҚ–3494-сон қарори билан Соғлиқни сақлаш вазирлигига тиббиёт муассасалари раҳбарларини ҳаёт ёки саломатлик учун хавф туғдирувчи ҳолатларда бўлган шахсларга шошилинч ва кечиктириб бўлмайдиган тиббий ёрдам кўрсатишни асоссиз равишда рад этилгани учун жавобгарликка тортишни назарда тутувчи ўз таклифларини Ҳукуматга киритиш топширилган эди.

Қонун лойиҳасига биноан, МЖТКга мазкур ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликни белгиловчи 591-модда киритилади. Уни содир этганлик учун маъмурий жарима ЭКИҲнинг 5 бараваридан 10 бараваригача (яъни амалдаги миқдорига кўра 861 200 сўмдан 1 722 400 сўмгача) бўлган миқдорни ташкил этади.

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

Изоҳ билдириш