32554

Давлат органлари журналистлар билан кўпроқ мулоқотда бўлади

Ўзбекистон 22 февраль 21:57 244

Вазирлар Маҳкамасининг 15.02.2018 йилдаги 125-сон «Ўзбекистон Республикаси давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ахборот хизматлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори эълон қилинди.

Барча даражалардаги давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг (кейинги ўринларда органлар деб юритилади) энг устувор вазифаларидан бири «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги Қонунда белгиланган нормалар ижросини сўзсиз ва сифатли таъминлашдан иборатдир. Аҳоли билан очиқ мулоқотни йўлга қўйишнинг самарали механизмлари ва усулларини жорий этиш, органлар фаолияти тўғрисидаги ахборотни излаш, олиш ва тарқатишга доир ҳуқуқларни таъминлаш зарурдир. Ушбу вазифанинг амалга оширилиши учун жавобгарлик тегишли орган раҳбарининг зиммасига юклатилади.

Қарор билан Давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ахборот хизмати тўғрисидаги намунавий низом тасдиқланди. Ахборот хизматлари орган ходимларининг умумий сони доирасида ташкил этилади ҳамда шу орган раҳбарига бевосита бўйсунадиган алоҳида мустақил бўлинма ҳисобланади.

Давлат ва хўжалик бошқаруви органларига:

1) ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни 2 ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштириш;

2) Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎМАА) билан биргаликда 3 ой муддатда:

ахборот хизматлари раҳбарлари ва ходимларини аттестациядан ўтказиш;
ахборот хизматлари кадрларининг малакасини ошириш ва уларни журналист кадрлар, жамоатчилик билан алоқаларни ташкил этиш ва бошқа соҳалардаги юқори малакали мутахассис кадрлар билан таъминлаш, шунингдек, ахборот хизматлари фаолиятини самарали ташкил этиш учун зарур замонавий моддий-техник базани шакллантириш бўйича «йўл хариталари»ни ишлаб чиқиш;
ахборот хизматлари томонидан ОАВ вакиллари билан, шу жумладан, органларнинг раҳбарлари иштирокида мунтазам равишда (бир ойда камида 1 марта) матбуот анжуманлари, брифинглар ўтказилишини ҳамда ОАВ ва жамоатчилик билан ишлашнинг бошқа замонавий шаклларини амалиётга жорий этиш топширилди.
ЎМААга Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда 2 ой муддатда органларнинг фаолиятида очиқлик принципини амалга ошириш бўйича қуйидагиларга қаратилган методик тавсияларни ишлаб чиқиш топширилди:

органлар фаолиятининг очиқлигини ошириш, уларнинг фаолияти тўғрисида жамоатчиликни хабардор қилишнинг амалий механизмларини белгилаш;
органлар томонидан қабул қилинаётган қарорлар тўғрисидаги ахборотдан жисмоний ва юридик шахслар кенг фойдаланишини таъминлаш, очиқликни таъминлаш бўйича замонавий тизимларни шакллантиришда уларга кўмаклашиш ва ҳоказо.

Қуйидагилар ахборот хизматининг асосий вазифалари этиб белгиланди:

Изоҳ билдириш