32548

Ўзбекистон ва Тожикистон чегарасидаги девор бузиб ташланди

Ўзбекистон 22 февраль 21:24 208

Ўзбекистоннинг Самарқанд вилояти билан Тожикистоннинг Сўғд вилоятини боғлаб турувчи «Саразм-Жартепа» назорат-пунктидаги девор бузиб ташланди. Бу ҳақида «Халқ сўзи» хабар бермоқда.
Деворни бузиш маросимида ҳар икки давлат чегарачилари делегациялари иштирок этди.

Икки давлат сарҳадидаги мазкур тўсиқ 2010 йилда қурилган бўлиб, баландлиги 3, узунлиги 10 метрга тенг эди.

Тожикистон расмийларига кўра, мазкур пунктда терминал, меҳмонхона ва автотураргоҳ барпо қилинади.

Тожикистонлик журналист Шоҳин Равшан пункт очилиши келгуси ой ўрталарига мўлжаллангани, айни пайтда Панжикентда Наврўзга тайёргарлик кўрилаётгани, байрам тадбирларига Ўзбекистондан меҳмонлар келиши кутилаётганини билдирди.

Изоҳ билдириш