32523

Тошкентда 3 шахс “Ласетти”даги фуқарога электрошокер билан ҳужум қилишди

Ўзбекистон 22 февраль 13:11 356

2018 йилнинг 13 январь куни 3 нафар номаълум шахс Муқимий кўчасида тўхтаб турган “PREMIUM COMMUNICATIONS” МЧЖга тегишли “Ласетти” русумли автомашинага ҳужум қилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

Қайд этилишича, улар автомашина ичида бўлган С.Ш. ва Я.Я.нинг турли жойларига уриб-тепиб тан жароҳати етказиб, пичоқ ва пневматик пистолет билан қўрқитишган ҳамда С.Ш.ни электрошокер билан уриб, фалаж ҳолатга келтириб, унга тегишли 15 млн. сўм ҳамда Я.Я.га тегишли 8 млн. сўм пулларни олиб, воқеа жойидан яширинганлар.

Кўрилган чоралар натижасида, ушбу жиноятни Олмазор тумани Р.Ашуров кўчасида яшовчи, муқаддам судланган, 1984 йилда туғилган У.С. содир этганлиги аниқланиб қўлга олинган. Унинг шерикларини аниқлаш ва ушлаш чоралари кўрилган.

Изоҳ билдириш