32299

Ўзбекистонлик йигит ўз тўйида қатнаша олмади

Ўзбекистон 20 февраль 10:14 2 383

Россия Федерацияси томонидан аэропортда Красноярск фуқароси хорижга чиқиши тақиқланди. Боиси унинг қарздорлиги аниқланди. Фуқаро Ўзбекистонда уйланиш учун учиб келиши керак эди. Куёв етиб келолмагани учун тўй маросими куёвсиз ўтди. Суд ижрочилари матбуот хизмати хабарига кўра, уни Красноярск аэропортида қўлга олишган.

Маълум бўлишича, 32 ёшли эркак маст ҳолда автомобиль бошқаргани учун белгиланган иккита маъмурий жаримани тўламаган. Қарзнинг умумий миқдори 60 минг рублга тенг. Эркак ўз қарзлари ҳақида билган, бироқ тўлашни хоҳламаган. Пуллари йўқлигини маълум қилган, бу барча  қарздорларнинг одатий баҳонаси деб ёзади маҳкама матбуот хизмати. Жаримани эса куёвнинг отаси тўлаган. Белгиланган муддатдан сўнг куёв Ўзбекистонга учиб кетган. Бироқ тўй куёвсиз ўтган, сабаби таклифномалар тарқатиб бўлинганди.

Изоҳ билдириш