32248

Шавкат Мирзиёев Эрон президентига ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон 19 февраль 15:50 483

Президент Шавкат Мирзиёев Исфаҳон вилоятида юз берган авиаҳалокат оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан Эрон Президенти Ҳасан Руҳоний ва Эрон халқига ҳамдардлик билдирди.

Эслатиб ўтамиз, Эроннинг Исфаҳон вилояти Семиром шаҳри яқинида йўловчи самолёт ҳалокатга учраган эди.  18 февраль куни эрталаб соат 08:55да Aseman Airlines компаниясига тегишли бўлган самолёт Теҳрондан – Ясуж шаҳрига йўл олган. Парвоз бошланганидан 50 дақиқа ўтиб, Исфаҳон вилояти Семиром шаҳри яқинида самолёт радарлардан йўқолиб қолган.

ATR-72 русумли самолёт бортида 60 нафар йўловчи ва 6 нафар экипаж аъзолари бўлган. Йўловчилар орасида бир нафар ёш бола бўлган. Афсуски, уларнинг барчаси қурбон бўлгани ҳақида хабар берган эдик.

Изоҳ билдириш