32095

Қашқадарёда ука ўз акасини пичоқлаб ташлади

Ўзбекистон 16 февраль 16:13 1 210

14 февраль куни соат тахминан 19.30да Чармгар МФЙ Номозгоҳ кўчаси 65-уйда яшовчи, 1996 йилда туғилган Б.Ҳасанов уйида оилавий жанжал оқибатида бирга яшаган акаси, 1989 йилда туғилган А.Ҳасановнинг елка ва кўкрак қисмига пичоқ билан уриб жароҳат етказган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, А.Ҳасанов касалхонага келтирилганида вафот этган. Ўз акасининг қотилига айланган ука, Б.Ҳасанов эса ИИБ ходимлари томонидан қўлга олинган.

Изоҳ билдириш