32091

Автомобиллар олди-сотди шартномасини тасдиқлаганлик учун нотариал тўлов арзонлашди

Ўзбекистон 16 февраль 16:03 2 663

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 февралдаги 123-сон қарори билан нотариал ҳаракатлар учун ундириладиган давлат божи миқдорлари қайта кўриб чиқилди. Бу ҳақида Адлия вазирлиги хабар берди.

Қарор билан давлат божи миқдорларини ҳисоблаш тизими янада соддалаштирилиб, аҳоли учун бир қанча енгилликлар яратилди. Жумладан:

автомашинани бошқариш ёки сотиш ҳуқуқи билан ишончномаларни яқин қариндошларга берганлик учун энг кам ойлик иш ҳақининг 0,5 баравари, бегона шахсларга берганлик учун эса энг кам ойлик иш ҳақининг 3 баравари миқдорида давлат божи ундирилиши белгиланди. Бунда давлат божи миқдори 1,7 бараварга арзонлашди;

автомашиналарни олди-сотди, ҳадя ва айирбошлаш шартномаларини тасдиқлаганлик учун давлат божи автомашинанинг чет элда ёки мамлакатимизда ишлаб чиқарилганлигидан қатъий назар, бир хил белгиланди ва унинг миқдори ўртача 2-5 маротабага арзонлашди;

Изоҳ билдириш