32019

5 ёшли қизнинг ўлимида гумонланаётган шахс ҳақида маълумот берилди (видео)

Ўзбекистон 16 февраль 11:13 2 880
Кадр: youtube

Фарғона вилоятида 5 яшар қизалоқни ўлдирганликда гумон қилинаётган шахс қўлга олинди. Бу ҳақида 15 февраль куни «Ёшлар» телеканалининг «Давр» информацион дастурида маълум қилинди. Дархақиқат жорий йилнинг 5 февраль куни Олтиариқ туманида содир этилган сирли жиноят хозирда ОАВ турли интернет нашрлари хамда кенг жамоатчиликнинг диққат марказида турибди. Нихоят Ички ишлар органлари томонидан олиб борилган тезкор қидирув суриштирув натижасида 14 февраль куни 2012 йилда туғилган тумандаги 6-сонли МТМ тарбияланувчиси вояга етмаган 5 яшар қизалоқ – Кибриёхон  номаълум кимса томонидан ўғирланишида гумонланаётган шахс қўлга олинди. Айни дамда суриштирув ишлари давом этмоқда. Батафсил қуйида видеолавҳа орқали тамоша қилишингиз мумкин.

Изоҳ билдириш