31980

16 февраль куни юртимизда кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Ўзбекистон 15 февраль 17:14 1 434

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 16 февраль куни Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 0-2 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Кечаси 15-20, кундузи 7-12, Устюрт бўйлаб кечаси баъзи жойларда 20-23 даражагача, кундузи 10-15, Хоразм вилоятида кечаси 10-15, кундузи 2-7 даража совуқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 1-6 даража илиқ, чўл ҳудудларида кечаси 15-20, кундузи 3-8 даража совуқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради,  айрим жойларда туман тушиши мумкин. Кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 1-6 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб қор ёғиши мумкин. Айрим жойларда туман тушиши мумкин.   Кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан қор ёғади. Туман тушиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Кечаси 8-13, кундузи 4-9 даража совуқ бўлади.

Изоҳ билдириш