Ўзбекистон ИИВ матбуот хизмати Қорақалпоғистонда коллеж талабаси жасади аниқлангани ҳақида хабар қилди.
Маълум бўлишича, Қорақалпоғистон Республикаси Тахиятош туманида яшаган, касб-ҳунар коллежи ўқувчиси, А.Сатимбаевнинг жасади у яшаган хонадондан топилган. А. Сатимбаевни бошига бир неча маротаба зарба берилиши натижасида у воқеа жойининг ўзида вафот этган.
Мурданинг бошида жароҳатлари бўлган, деб аниқлик киритган Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни А.Сатимбаевнинг бирга яшовчи қариндоши, 1988 йилда туғилган Т.Боранов содир этганлиги аниқланган ва жиноятчи қўлга олинган.