31895

Тошкентдаги профилактика инспекторларига шахсларни ўрганиш вазифаси юклатилди

Ўзбекистон 15 февраль 11:27 569

Тошкентдаги профилактика инспекторлари бириктирилган ҳудуддаги шахсларни ўрганадилар, дейилади Ҳукумат порталида эълон қилинган Ўзбекистон президенти томонидан имзоланган янги Қарорда.

Ички ишлар бўлимлари раҳбарларига мустақил қарор қабул қилиш ҳуқуқи берилди
Ҳужжатга кўра, Тошкент шаҳри ички ишлар органлари профилактика инспекторлари зиммасига, қонун ҳужжатларида назарда тутилган вазифалар билан бир қаторда, янги вазифалар юклатилиши назарда тутилган.

Хусусан, профилактика инспекторлари эндиликда бириктирилган ҳудудда истиқомат қилувчи шахсларни ўрганиш ва келгусида уларнинг ҳар бирига ғайриижтимоий ёки бошқа ҳуқуққа хилоф хулқ-атвор эҳтимоли нуқтаи назаридан индивидуал ташхис қўйиш ҳамда профилактик аҳамиятга эга таъсирчан чораларни кўриш ҳуқуқига эга бўладилар.

Шунингдек, маҳаллада криминоген вазиятни яхшилашнинг энг муҳим омили сифатида бириктирилган ҳудудда тадбиркорликни ривожлантиришга кўмаклашиш ва аҳоли, айниқса, ёшлар бандлигини таъминлашга йўналтирилган чораларни амалга оширадилар.

Изоҳ билдириш